Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1185 РЕФЕРЕНДУМ ДАВРИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1185                                                    2022 йил  30 август

 

 

Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

Иловани юклаш