Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1177 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРДАН ҚАТНАШАДИГАН КУЗАТУВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1177                                                    2022 йил  13 июль

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикасининг референдумида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари тўғрисидаги низом ҳақида” 2001 йил 27 декабрдаги 150-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 Раис                                                                             З. Низамходжаев

Қарор иловаси (юклаб олиш)