Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1172 РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИ ҲАМДА РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1172                                                    2022 йил  28 июнь

 

 

Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 Раис                                                                             З. Низамходжаев

ИЛОВА