Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1164 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1164                                                     2022 йил  15 апрель

 

 

Сурхондарё вилояти ҳудудида Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16 - моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Сурхондарё вилоятининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Сурхондарё вилояти хокимилиги:

 

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари билан ҳаморликда Сайлов кодексининг бир хил тарзда қўлланишини таъминлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда сайлов жиҳозларини сақлаш юзасидан Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг маълумотномасида берилган таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиласин ва амалга оширсин;

 

жорий йилнинг 10 июнига қадар кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари бўйича Марказий сайлов комиссиясига маълумот тақдим этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Комиссия аъзоси М.Кадирова зиммаларига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев