Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1159 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ А.АСЛОНОВНИНГ ВАКОЛАТИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1159                                                      2022 йил  8 февраль

 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати А.Аслоновнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:


1. 68-Самарқанд сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзоси Абдулло Убайдуллаевич Аслонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-110-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. 


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига юборилсин. 


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 


Раис                                                                          З.Низамходжаев