Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1158 2021 йил 29 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини бажарилишини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматовга юклансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 29 декабрдаги 1158-сон қарорига илова