Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1155 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ГУВОҲНОМАСИНИНГ НАМУНАСИ ВА ТАВСИФИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1155                                                      2021 йил 03 ноябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасининг намунаси ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қуйидагилар:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси ва тавсифи 1-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасининг намунаси ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 367/1-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) белгиланган тартибда гувоҳномани тайёрланишини таъминласин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг рaсмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                           З.Низамходжаев