Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1120 2021 йил 14 сентябрь
Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдураҳимович АБДУҲАЛИМОВни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Баҳром Абдураҳимович АБДУҲАЛИМОВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев