Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1112 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТДАН ҚАТНАШАДИГАН КУЗАТУВЧИЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1112                                                      2021 йил 6 сентябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 2 сентябрдаги тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари (Х.Маматов) аккредитация қилинган халқаро ташкилот кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини ташкил этсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

  

Раис                                                                      З. Низамходжаев

 

 

№ 1112 сонли қарорнинг иловасини  юклаб олиш