Сайт тест режимида ишламоқда

partiyalar

Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) – халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, у ривожланаётган демократик давлатларда сайлов ташкилотчилари ва иштирокчиларига ёрдам кўрсатади. 1987 йилда ташкил қилинган IFESнинг бош қароргоҳи АҚШнинг Виржиния штати, Арлингтон шаҳрида жойлашган. Ҳозирга қадар 145 та давлатга сайловлар соҳасида ҳамкорлик ёрдамларини кўрсатган.

 

Шунингдек, интернет маълумотларига кўра, жамғарма сайлов ташкилотчиларига техник ёрдам кўрсатиш, сиёсий жараёнларда фуқаролар иштирокини ошириш учун фуқаролик жамияти ва давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда самарали бошқарув ва демократик ҳуқуқларни таъминлаш фаолиятини тарғиб қилишда ёрдам кўрсатади.

 

Жамғарма Президенти ва ижрочи директори Энтони Банбури.